«Кристал Пэлас» еврокубоклардаги дебютидаёқ соврин ютган 3-жамоага айланди
«Кристал Пэлас» йирик Европа мусобақасидаги илк мавсумидаёқ соврин қўлга киритган учинчи инглиз жамоасига айланди. Бу ҳақда OptaJoe маълум қилди.
Бунгача бундай натижани «Вест Хэм Юнайтед» (1964/1965 йилги Кубок соҳиблари кубоги) ва «Ньюкасл Юнайтед» (1968/1969 йилги Ярмарка кубоги) қайд этган эди.
2025/2026 йилги Конференциялар лигаси финалида Англиянинг «Кристал Пэлас» жамоаси Испаниянинг «Райо Вальекано» клубини минимал ҳисобда — 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Лондонликлар ўз тарихида илк бор, 120 йиллик фаолияти давомида биринчи марта еврокубокни қўлга киритди. Ўтган мавсумда эса «Кристал Пэлас» клуб тарихидаги илк йирик совринни қўлга киритганди — Англия кубоги финалида «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Шундан сўнг «бургутлар» «Ливерпуль»ни (2:2, пенальтилар сериясида 3:2) мағлуб этиб, Англия Суперкубогини ҳам қўлга киритишган.