locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас» «Челси» қизиқиш билдирган Д'Ёмандени ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Бургутлар» 22 ёшли футболчини Гехига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Кристал Пэлас» «Челси» қизиқиш билдирган Д'Ёмандени ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Челси» «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усмон Д’Ёмандега қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Кристал Пэлас» ушбу трансферни амалга оширишда «кўклар»га тўсиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг шартномасида 80 млн евро миқдоридаги товон пули банди мавжуд. Ушбу сумма «Кристал Пэлас» учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин, аммо «Челси» учун катта муаммо туғдирмаслиги таъкидланмоқда.

«Бургутлар» Д’Ёмандени Марк Гехи учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Гехи билан шартнома эса 2026 йил ёзида якунланади.

Жорий мавсумда Усмон Д’Ёманде барча мусобақаларда 11 та учрашувда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат амалга ошира олмади.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 45 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг