locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Кристал Пэлас» «Челси» ҳимоячиси Аксел Дисасини ижарага олиш бўйича келишувга эришди

Ҳозирда «Кристал Пэлас» Дисаси ва унинг вакиллари билан шахсий шартлар бўйича музокара олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» «Челси» марказий ҳимоячиси Аксел Дисасини ижарага олиш бўйича келишувга эришди. RMC Sport маълумотига кўра, клублар 28 ёшли футболчининг бир мавсумлик ижараси борасида оғзаки келишувга келган.

Битимда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган. Ҳозирда «Кристал Пэлас» Дисаси ва унинг вакиллари билан шахсий шартлар бўйича музокара олиб бормоқда.

Франциялик ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Вест Хэм» сафида ижара асосида ўтказди. У Лондон клуби таркибида 17 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

Маълумот учун, Дисасининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг