«Кристал Пэлас» Боуэн учун 58 миллион евро таклиф қилмоқчи
Англиялик футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Кристал Пэлас» «Вест Хэм» сардори Жаррод Боуэнни таркибига қўшиб олиш учун 58 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Ҳозирча «Кристал Пэлас» томонидан «Вест Хэм»га расмий таклиф юборилмаган. Бироқ клуб Боуэнни таркибга қўшиш орқали ўнг қанотдаги позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Боуэн «Вест Хэм»да қолиб, жамоага Чемпионшипдан Премьер-лигага қайтишда ёрдам беришга қарор қилгани хабар қилинган эди. Англиялик футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, Боуэн 2020 йилда «Халл Сити»дан «Вест Хэм»га ўтган ва шундан бери клубнинг муҳим футболчиларидан бирига айланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист