“Кристал Пэлас” Адам Уортоннинг келажаги бўйича қарор қилди: “У бизга керак”
22 ёшли англиялик футболчига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар қизиқиш билдирётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фото: Getty Images
“Кристал Пэлас” бош мураббийи Пер Саж ярим ҳимоячи Адам Уортон ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмаслигини маълум қилди. 22 ёшли англиялик футболчига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар қизиқиш билдирётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Сажнинг айтишича, клуб аллақачон бир нечта муҳим футболчиларини сотган ва ҳозирда Уортон билан ҳам хайрлашиш режалаштирилмаган. Мураббий ярим ҳимоячининг келажакда катта клубда ўйнаш салоҳияти борлигини тан олди, бироқ яна бир мавсум “Кристал Пэлас”да қолиши унинг ривожланиши учун фойдали бўлишини таъкидлади.
“Адам катта клубда ўйнаши мумкин, аммо яна бир йил биз билан қолиши унга фойда беради. У бизга керак”, — деди Саж. Шу тариқа, Лондон клуби футболчини камида кейинги мавсум охиригача таркибда сақлаб қолишни истамоқда.
Маълумот учун, Адам Уортон ўтган мавсум “Кристал Пэлас” сафида барча мусобақаларда 53 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 7 та голли узатма қайд этди. Transfermarkt унинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист