«Кристал Пэлас» Адам Уортон бўйича «Манчестер Сити»га рад жавобини берди
«Манчестер Сити» «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон трансфери бўйича Лондон клубига мурожаат қилди. Бироқ «Кристал Пэлас» 22 ёшли футболчини шу ёзда сотмаслигини маълум қилган.
Уортон «Манчестер Сити»нинг ярим ҳимояни кучайтириш учун кўриб чиқилаётган номзодлари қаторида турибди. Жамоада Родри, Бернарду Силва ва Тийжани Рейндэрс кетганидан кейин ушбу чизиқда таркибни янгилаш ишлари давом этмоқда.
«Манчестер Сити» аввалроқ «Ноттингем Форест»дан Эллиот Андерсонни трансфер қилган. Шунингдек, клуб «Челси» ярим ҳимоячиси Энсо Фернандесга ҳам қизиқиш билдирган.
Маълумот учун, Адам Уортон «Кристал Пэлас»га 2024 йил қишида «Блэкберн Роверс»дан келиб қўшилган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 53 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.