locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Криштиануга пас беришга қўрқяпсанми?» Роналду мухлислари ижтимоий тармоқларда Фернандешни танқид қилишди

Мухлислар Бруну ва Невешни кескин танқид қилди.
«Криштиануга пас беришга қўрқяпсанми?» Роналду мухлислари ижтимоий тармоқларда Фернандешни танқид қилишди
ФОТО: Getty images

Португалия ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду мухлислари ижтимоий тармоқларда Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Конго ДР билан (1:1) ўйиндан сўнг миллий жамоанинг баъзи футболчилари танқид қилди.

Хусусан Бруну Фернандеш ва Жоау Невешнинг ўйинини танқид остига олишди. 41 ёшли форварднинг фанатлари бошқа футболчилар унга етарлича ўйнамаётганини таъкидлашмоқда.

«Роналдуга пас беришга қўрқяпсанми?» — деб Фернандешнинг публикацияси остида изоҳ қолдирди satzhann.012 фойдаланувчиси.

«У Криштианунинг бош душмани...» — деб ёзди sahhyyll фойдаланувчиси.

«Ақлдан оздингми? Нима бўляпти?! Ҳужумчига пас бер», — дея ғазабини билдирди manideepa_ фойдаланувчиси.

«Ҳурмат кўрсат. Роналду — сизнинг устозингиз», - деб Невешнинг публикацияси остида изоҳ қолдирди andresj.naranjo фойдаланувчиси.

«Аргентина Месси учун ўйнайди. Агар ғалаба қозонишни истасанг, Роналду учун ўйна, йигитча», — деб ёзди gibsons004.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг