locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналдунинг ўғли «Ан Наср»нинг асосий жамоасига чақирилиши мумкин — Романо

Июн ойида Португалия ёшлар терма жамоаси аъзоси 16 ёшга тўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ан Наср» жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг 16 ёшли ўғли — Криштиану Роналду Жуниорни келаси мавсумдан бошлаб асосий жамоа таркибига киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Alweeamnews нашрига таянаб хабар берди.

Июн ойида Португалия ёшлар терма жамоаси аъзоси 16 ёшга тўлади. «Ан Наср» унинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда ва у учун энг мақбул йўлни изламоқда. Манба берган маълумотларга кўра, уни асосий таркибга жалб этиш вариантлардан бири бўлиб турибди.

Криштиану Роналду 2023 йилдан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 41 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатининг 25 та ўйинида 24 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда унинг жамоаси битта кўп ўйин ўтказган ҳолда, «Ал Ҳилол»дан саккиз очкога ўзига ўтказиб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг