Криштиану Роналду Жоржина Родригесга совча қилди
Тўққиз йиллик муносабатлардан сўнг — орзудаги узук
Расм: Telegram
Португалиялик форвард, Саудиянинг «Ал-Наср» клуби футболчиси Криштиану Роналду тўққиз йилдан бери бирга бўлган севгилиси, модель Жоржина Родригесга совча қилди.
Жоржина ижтимоий тармоқда қўлидаги узук билан суратни: «Ҳа, севаман. Шу ва барча бошқа ҳаётларда ҳам» деб изоҳлади.
Мутахассислар айтишича, у таққан узук 15–20 каратлик овал ёки «пода шаклидаги» бриллиант бўлиб, классик оправада ва ён томонларида қўшимча тошлар билан bezatilgan. Унинг қиймати 2–5 миллион долларга баҳоланади. Агар у Harry Winston, Graff ёки Cartier каби нуфузли брендлардан бўлса, нархи янада юқори бўлиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Редактор