locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду ЖЧ-2026 олдида Португалия халқига миннатдорлик билдирди

Португаллар турнирдаги иштирокини Конго Демократик Республикасига қарши ўйин билан бошлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2026 олдида миллий жамоа мухлисларига қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирди.

«Биз Жаҳон чемпионатига миллионлаб португалияликларнинг кучи билан йўл олмоқдамиз. Биз билан бирга эканлигингиз учун раҳмат», — дея ёзиб қолдирди Роналду ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Португалия терма жамоаси жорий турнирдаги дастлабки учрашувини гуруҳ босқичи доирасида Конго ДР терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 17-июнь куни бўлиб ўтади. «К» гуруҳининг 2-турида Португалия миллий жамоаси Ўзбекистон билан (23-июнь), 3-турда эса Колумбияга қарши (28-июнь) майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг