locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду жароҳат олди

«Ан Наср» ҳужумчиси «Ал Файҳа»га қарши ўйинни охиригача еткaза олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Кеча, 28 февраль куни Саудия Арабистони Про-лигасининг 24-тури доирасида «Ан Наср» жамоаси сафарда «Ал Файҳа» меҳмони бўлди. Муросасиз кечган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувни асосий таркибда бошлади, бироқ баҳсни яхунига қадар майдонда қола олмади. Ўйиннинг 81-дақиқасида 41 ёшли португалиялик юлдуз ўнг оёғидаги муаммолар сабабли захирага олинди.

Шунингдек, учрашув давомида Роналду 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишда хатога йўл қўйди — унинг зарбаси дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди. Шунга қарамай, «Ан Наср» ўйинни ғалабага қадар етказиб борди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.

Маълумот учун, «Ан Наср» навбатдаги учрашувини 4 март куни сафарда «Ал Васл» жамоасига қарши ўтказади. Ҳозирча португалиялик ҳужумчининг ушбу баҳсда иштирок этиши савол остида турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг