Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 10 тага етказди
Аммо унинг мундиаллардаги яна бир ноодатий статистикаси сақланиб қолмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Роналду дубл қайд этиб, Жаҳон чемпионатларидаги умумий голлари сонини 10 тага етказди.
Қизиғи шундаки, португалиялик ҳужумчи мундиалларда урган барча голларини фақат гуруҳ босқичи ўйинларида киритган. Роналду ҳали бирор марта Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида гол урмаган.
Шу тариқа у мундиаллар тарихида плей-оффда гол урмаган футболчилар орасида энг кўп гол киритган ўйинчи бўлиб турибди. Бу рўйхатда ундан кейинги ўринларда Лайош Тихи, Олег Саленко ва Эннер Валенсия қайд этилган.
Топ-4 рўйхат қуйидагича:
- Криштиану Роналду — 10 та гол
- Лайош Тихи — 7 та гол
- Олег Саленко — 6 та гол
- Эннер Валенсия — 6 та гол
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувини 28-июн куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да старт олади.