locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги интервьюда Лионель Месси рекорди ҳақидаги саволга жавоб бермади

Учрашувда 41 ёшли футболчи дубль қайд этди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Португалия терма жамоаси Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Криштиану Роналду дубль қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.

Баҳсдан сўнг журналистлардан бири Роналдуга Лионель Мессининг Жаҳон чемпионатларидаги голлар рекорди ҳақида савол бермоқчи бўлди. Бироқ португалиялик ҳужумчи саволни охиригача эшитмасдан, суҳбатни бошқа мавзуга ўтказишни сўради.

Аввалроқ Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг Австрияга қарши учрашувида дубль қайд этиб, Жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 18 тага етказган эди. Шу тариқа у Мирослав Клозенинг 16 голлик натижасини ортда қолдириб, турнир тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Роналду эса Ўзбекистонга қарши баҳсда 6 ва 39-дақиқаларда гол урди. Ушбу дубль орқали у Португалия терма жамоаси тарихида Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритди. Ҳозирда Роналдунинг мундиаллардаги голлари сони 10 тага етган.

Португалия терма жамоаси ушбу ғалабадан сўнг K гуруҳидаги ҳолатини яхшилаб олди. Жамоа навбатдаги турда Колумбияга қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг