Криштиану Роналду ёзида «Ан Наср»ни тарк этиши мумкин — Record
Португалиялик юлдуз Саудия клубида ўзини бахтсиз ҳис қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Ан Наср»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистони клубини тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда нуфузли Record нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 40 ёшли футболчи ўзини «Ан Наср»да бахтсиз ҳис қилмоқда ва фаолиятини давом эттириш учун Европа ҳамда MLS вариантларини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, Роналдунинг шартномасида кўрсатилган товон пули 50 миллион еврони ташкил этади.
Криштиану 2023 йилдан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва унинг клуб билан амалдаги келишуви 2027 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, фаолияти давомида «Реал», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Спортинг» каби клубларда тўп сурган юлдузнинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 12 миллион еврога баҳоланган.
Насрулло Каримов
Журналист