Криштиану Роналду яна рақиб дарвозасини ишғол қилди
португалиялик футболчи 1000 талик довонга борган сари яқинлашмоқда.
Photo: gettyimages
Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Венгрияга қарши баҳсда жамоасининг 2-голини киритди.
Шундай қилиб, Роналдунинг фаолиятидаги умумий голлари сони 943 тага етди. Криштианунинг минглик довонга етиши учун яна 57 гол етарли бўлади.
Маълумот ўрнида, Роналду Португалия миллий жамоасидаги фаолиятини 22 йил аввал бошлаган. Бу вақт оралиғида у жами 223 ўйинда 141 гол ва 45 ассист муаллифи бўлган. Унинг 802 та голи эса клублар миқёсида киритилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор