Криштиану Роналду ва Доналд Трамп ўртасида Оқ уйда учрашув бўлиб ўтади
Португалия миллий жамоаси ва «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун, 18 ноябрда, АҚШ Президенти Доналд Трамп билан Оқ уйда учрашади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, Роналду Трамп билан учрашишни хоҳлашини билдирган эди. Футболчи 2017 йилдан бери АҚШга кела олмаган — чунки унга 2009 йилда ушбу мамлакат фуқароси Кэтрин Майорга томонидан зўрлашда айбловлар қўйилган эди.
Бироқ, 2019 йили маҳаллий прокуртура Роналдунинг айбловини асоссиз деб топган ва 2023 йилда суд уни қайта даъво бўйича ҳам оқлаган.
16 ноябрь куни Роналду миллий жамоада бўлган тақиқ туфайли Португалия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026 саралаши доирасида Арманистонга қарши ўйинда майдонга туша олмади.
Шу ўринда Португалия 9:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жамоанинг гуруҳдаги натижаси билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига (АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади) йўл олди.