locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду соғлиқни сақлаш соҳасига йирик сармоя киритди

Португалиялик юлдуз ҳозирда «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду соғлиқни сақлаш ҳамда соғлом турмуш тарзига мўлжалланган янги авлод рақамли операцион тизими — Pro2col Software лойиҳасига йирик сармоя киритди.

Herbalife компаниясининг расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, афсонавий футболчи мазкур технологияга эгалик қилувчи «HBL Pro2col Software» шўъба корхонасининг 10 фоиз акциясини сотиб олган. Ушбу битим қиймати 7,5 миллион долларни ташкил этди.

Pro2col тизими Herbalife дистрибьюторларига мижозлар билан алоқаларни яхшилаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш учун кенгайтирилган таҳлилий воситаларни тақдим этади. Мазкур технология ёрдамида шахсийлаштирилган овқатланиш ва соғломлаштириш дастурлари янада қулай ва осон оммалашаётган кўринишга келтирилади.

Қайд этиш жоизки, Криштиану Роналдунинг Herbalife бренди билан муваффақиятли ҳамкорлиги 2013 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг