Криштиану Роналду Португалия футболи тарихида яна бир рекордни янгилади
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда Роналду дубл қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.
Ушбу икки гол орқали Роналдунинг Жаҳон чемпионатларидаги умумий гollари сони 10 тага етди. Шу тариқа у Португалия терма жамоаси тарихида мундиаллардаги энг яхши тўпурарга айланди.
Аввал бу рекорд афсонавий Эйсебиоға тегишли эди. У Жаҳон чемпионатларида 9 та гол урган. Роналду эса Ўзбекистонга қарши баҳсдаги дублдан сўнг Эйсебиони ортда қолдирди.
Шунингдек, португалиялик ҳужумчи 2006, 2010, 2014, 2018, 2022 ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатларида гол урган илк футболчи сифатида ҳам тарихга кирди. 41 ёшида ҳам рекордлар янгилаётган Роналду яна бир бор футбол тарихидаги энг буюк номлардан бири эканини исботлади.