locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду: «Осон ҳафта бўлмади, аммо биз қайтдик»

Португалиялик юлдуз Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Португалия миллий жамоаси Ўзбекистон терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Криштиану Роналду дубл қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.

Ўйиндан кейин португалиялик ҳужумчи сўнгги ҳафта жамоа учун осон кечмаганини, бироқ футболчилар курашни давом эттириб, керакли натижага эришганини таъкидлади.

“Бу осон ҳафта бўлмади. Ҳаммаси гўёки мен фаолиятимни якунлаб бўлгандек бошланди. Аммо мен ҳар доимгидек курашишда давом этдим. Чунки мен меҳнатга ишонаман. Тан олиш керак, осон бўлмади, аммо биз қайтдик”, — деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Португалия 1-турда ДР Конго билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг Португалия 4 очко билан К гуруҳида етакчилик қилмоқда.

3-турда Португалия Колумбияга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон эса ДР Конго билан баҳс олиб боради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг