Криштиану Роналду мусулмон оламини Рамазон ҳайити билан табриклади
Португалиялик юлдуз ҳозирда Саудия Про-лигасида тўп сурмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду муқаддас Рамазон ойи якунланиши ва Рамазон ҳайити муносабати билан барча мусулмонларга ўз табриғини йўллади.
«Барчага Ийд Муборак! Ушбу махсус кунни оилангиз ва яқинларингиз даврасида ўтказасиз деб умид қиламан. Ҳаммангизга тинчлик ва бахт тилайман», — деб ёзди Роналду ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Криштиану Роналду жорий мавсумда клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол уришга муваффақ бўлди ва 4 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Саудия Про-лигасининг 26-туридан сўнг, «Ан Наср» жамоаси 67 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчиси — «Ал Ҳилол»дан уч очкога ўзиб кетган.
Насрулло Каримов
Журналист