locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду: «Мен Трампдан ҳам машҳурроқман»

2024 йилда Роналду ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлган илк инсонга айланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду: «Мен Трампдан ҳам машҳурроқман»
ФОТО: Getty images

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду журналист Пирс Морган билан интервьюда АҚШ президенти Доналд Трампни ёқтиришини айтиб, ўзини ундан машҳурроқ инсон деб ҳисоблашини айтди.

“Ким машҳурроқ — менми ёки Трамп? Шу мавзуда баҳс ташкил қилайлик. Мен Трампдан ҳам машҳурроқман, ҳаттоки энг кичик оролларда ҳам мени танишади. Менимча, дунёда мендан машҳурроқ одам йўқ. Лекин очиғи, мен ҳеч қачон бу қадар машҳур бўлишни истамаганман, фақат муваффақиятли инсон бўлишни хоҳлаганман”, – деган Криштиану.

Маълумот учун, 2024 йилда Роналду ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлган илк инсонга айланганди. Шулардан 667 млн — Instagram’да, 77 млн — YouTube’да, 113 млн эса Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг