Криштиану Роналду: «Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш»
40 ёшли футболчи терма жамоанинг асосий мақсадига тўхталди.
ФОТО: Getty images
Португалия терма жамоаси сардори мамлакати билан ёзда бўлиб ўтадиган ЖЧда ғалаба қозонишни мақсад қилганини айтди.
"Бор эътиборни ҳозирги кунга қаратишимиз керак. Албатта, мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш, аммо ҳар бир босқичга босқичма-босқич яқинлашишимиз керак.
Бизда иккита уй учрашуви бор ва Роберто Мартинес айтганидек, лаҳзадан завқ олиш муҳим. Нафақат уйда, мухлисларимиз билан ўйнасак, айниқса кучли бўламиз. Португалия термасида ўйнаш шарафдир. Мен ҳар доим мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис этаман, ҳатто биз омадсизликка учрасак ҳам. Ишончим комилки, кейинги бир неча ўйинни муваффақиятли ўтказиб, жаҳон чемпионатига йўлланма оламиз", - деди Криштиану Роналду.
Розикжон Султонмуродов
Журналист