locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду кетма-кет учинчи бор дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси деб топилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду кетма-кет учинчи бор дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси деб топилди
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган йил давомида 275 миллион доллар ишлаб топди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

Нашр томонидан эълон қилинган дунёнинг энг кўп маош олувчи 50 нафар спортчиси рўйхатида Роналду кетма-кет учинчи бор биринчи ўринда қайд этилди.

Йил давомида 40 ёшли футболчи 275 миллион доллар ишлаб топган, шундан 225 миллион доллари маош ва турли бонуслар, 50 миллион доллари эса ҳомийлик шартномаларидан келиб тушган.

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси эса ушбу рейтингда бешинчи ўринни эгаллади. Месси ўтган йили 135 миллион доллар ишлаб топди, шундан 60 миллион доллари маош ва бонуслар, 75 миллион доллари эса ҳомийлик шартномаларидан келиб тушган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг