locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтди

Португалиялик юлдуз ҳозирда Саудияда тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсум унинг профессионал футболдаги сўнгги йили бўлиши мумкинлигини маълум қилди. 41 ёшли футболчи фаолиятининг яқунига яқинлашиб қолаётганини тан олиб, футболни катта мерос қолдирган ҳолда тарк этишни исташини таъкидлади.

Роналду Vogue нашрига берган интервьюсида эҳтимол айнан шу мавсум унинг футболдаги сўнгги йили бўлишини айтган. Португалиялик юлдуз фаолияти давомида эришган натижаларидан фахрланишини ва футбол билан хайрлашиш қарорини муносиб тарзда қабул қилишни исташини билдирган.

Ўтган мавсумда Роналду “Ан-Наср” сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, 2026-йилги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси сафида бешта учрашувда уч марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Маълумот учун, Роналду фаолияти давомида беш марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган, Португалия билан Евро-2016 ва икки марта Миллатлар Лигасида зафар қучган. Шунингдек, у беш карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади ва миллий терма жамоалар, Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа чемпионатлари тарихидаги қатор гол рекордларига эгалик қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг