locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду фаолиятини қачон тугатиши маълум бўлди

Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду фаолиятини қачон тугатиши маълум бўлди
ФОТО: Getty images

"Ан-Наср" клуби футболчиси Криштиану Роналду 2027 йилда футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар қилди.

Манбага кўра, Роналду ва "Ан-Наср" раҳбарияти футболчининг 2027 йилда якунланадиган амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмас. Шу боис, ўша пайтда 42 ёшни қарши оладиган Криштиану фаолиятини якунлаш қарорини қабул қилиши мумкин.

Шу билан бирга, ҳужумчи бир неча бор унинг асосий мақсади — фаолияти давомида 1000 та гол уриш эканини билдирган. Айни пайтда португалиялик юлдузнинг ҳисобида 960 та гол мавжуд.

Криштиану жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг