locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду фаолиятидаги 975-голини урди

Португалиялик юлдуз Ўзбекистонга қарши ўйинда дубль қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда Роналду дубль қайд этиб, жамоасининг ишончли ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.

Португалиялик ҳужумчи 6-дақиқада ҳисобни очди, 39-дақиқада эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа у фаолиятидаги 974 ва 975-голларини урди.

Ҳозирда Роналдунинг Португалия терма жамоаси сафидаги голлари сони 145 тага етган. Клуб даражасида эса у 830 та гол муаллифи ҳисобланади.

Маълумот учун, Португалия ушбу учрашувда Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳдаги ҳолатини яхшилаб олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг