locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду Доналд Трампга миннатдорлик билдирди

Португалиялик юлдуз АҚШ президенти меҳмони бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду Доналд Трампга миннатдорлик билдирди
ФОТО: Getty Images

Португалия миллий жамоаси ва «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду АҚШ Президенти Доналд Трампга Оқ уйда илиқ кутиб олгани учун миннатдорлик билдирди.

«Ҳурматли Президент, мени ва келажакдаги хотиним Жоржина-ни илиқ кутиб олганингиз ва таклиф қилганингиз учун раҳмат. Ҳар биримиз жамиятга ўз ҳиссамизни қўша оламиз, мен эса янги авлодларни жасорат, масъулият ва барқарор тинчлик асосида келажак қуришга илҳомлантиришга тайёрман», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, футболчи 2017 йилдан бери илк бор АҚШга ташриф буюрмоқда. 2009 йили Кетрин Майорга томонидан унга нисбатан зўрлаш айблови қўйилган эди, аммо 2019 йили маҳаллий прокуратура айбловларни асоссиз деб топган, 2023 йили эса қайта кўрилган даъво бўйича Роналду тўлиқ оқланган.

Аввалроқ хабар берилганидек, Роналду Саудия Арабистонининг тахт вориси Муҳаммад бин Салмон ташрифи шарафига Оқ уйда ташкил этилган расмий кечки овқатнинг махсус меҳмонларидан бири бўлган.

Ҳужумчи 2023 йилдан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда. Энг катта шон-шуҳратни у «Манчестер Юнайтед» ва Мадриднинг «Реал» клубларида ўйнаган даврда қўлга киритган. Роналду беш карра «Олтин тўп» совриндори ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг