locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду «Ан Наср» клубининг 25 фоиз акциясига эга чиқади

Португалиялик юлдуз 2023-йилдан буён саудияликлар сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ муддатли режалаштириш доирасида Саудия клуби акцияларининг 25 фоизини ўз мулки сифатида қабул қилиб олади. Бу ҳақда Саудия лигаси маслаҳатчиси, австриялик мутахассис Бернд Фиса маълум қилди.

«Криштиану Роналду, ҳар ҳолда узоқ муддатли истиқболда, «Ан Наср» клубининг 25 фоиз акциясини ўзи учун кафолатлаб қўйди», — дея Фисанинг сўзларини келтирмоқда Cabine Desportiva.

Португалиялик форвард Саудия клубига 2023-йилнинг январ ойида эркин агент мақомида ўтган эди. Ўтган вақт давомида ҳужумчи жамоа билан биргаликда иккита совринни қўлга киритди — 2023-йилдаги Араб чемпионлари клублари кубоги ва 2025/2026-йилги мавсумдаги Саудия Арабистони чемпионлиги.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг