Криштиану Роналду «Ал Ҳилол» билан ўйиндаги автоголдан сўнг қандай ҳолатга тушди? — фото
Учрашувда «Ан Наср» тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.
ФОТО: Getty Images
«Ан Наср» ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Про-лигасининг 32-туридан ўрин олган «Ал-Ҳилол»га қарши баҳснинг (1:1) 90+8-дақиқасида дарвозабон Бенто томонидан йўл қўйилган автоголдан сўнг ўз ҳайратини яшира олмади.

Мазкур учрашувдаги ғалаба Жорже Жезус жамоасига муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштириш имконини берган бўларди. Португалиялик форвард ўйиннинг 83-дақиқасида захирага олинган эди.
Саудия Арабистони чемпионатининг 33 та туридан сўнг «Ан Наср» 83 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Про-лига якунига қадар жамоада яна битта учрашув қолган. «Ал-Ҳилол» эса 32 та ўйинда 78 очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Улар мавсум якунигача яна иккита баҳс ўтказишади.
Насрулло Каримов
Журналист