Криштиану Роналду қайси клуб футболчилари билан футболка алмаштирмаслигини айтди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Беш карра “Олтин тўп” соҳиби, Саудиянинг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду қайси жамоа футболчилари билан ҳеч қачон либосларни алмаштирмаслигини айтди.
“Рома”га қарши ўйинни эслайман, ҳисоб 6:0 бўлганидан улар мендан тўхташимни сўрашди ва менга таҳдид қила бошлашди. Мен ҳеч қачон бу клуб футболчилари билан футболка алмашмайман”, – дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, 2007-йилги Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Манчестер Юнайтед” жавоб ўйинида 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олганди.