locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

КО‘ЖЧ иштирокчилари сони 48 тага етказилиши мумкин — FIFA

Турнирнинг амалдаги чемпиони “Челси” ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA 2029-йилда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини амалдаги 32 тадан 48 тага ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, бундай қарор турнирнинг тижорий муваффақияти ҳамда мусобақада иштирок эта олмаган қатор йирик Европа клубларининг мурожаатларидан сўнг муҳокама қилинмоқда. Иштирокчилар сонининг кўпайтилиши кўпроқ кучли жамоаларга турнирда қатнашиш имкониятини яратиши кутилмоқда.

Шунингдек, янги формат доирасида бир мамлакатдан иштирок этадиган клублар сонига оид чекловларни юмшатиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Ҳозирча FIFA томонидан ушбу ўзгаришлар юзасидан якуний қарор расман эълон қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг