«Ковентри Сити» 80 йиллик рекордни такрорлади
Ушбу жамоани ҳозирда Фрэнк Лэмпард бошқармоқда.
ФОТО: Getty Images
Англия чемпионати
25.10.2025, Як.
Ковентри Сити
3
Уотфорд
1
Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги «Ковентри Сити» Чемпионшипнинг 12-турида «Уотфорд» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ғалаба «Челси» ва Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси бошчилигидаги жамоага мавсумнинг илк 12 учрашувида жами 34 та гол уриш имконини берди.
Шу тариқа, «Ковентри» 1965/66 йилги мавсумдаги «Вулверхэмптон»дан кейин бундай натижага эришган илк жамоа бўлди.
Иккинчи дивизион тарихида 12 та старт баҳсида энг кўп гол урган жамоа сифатида «Блэкберн Роверс» рекорди ҳамон янгиланмаган — 1954/55 йилги мавсумда клуб рақиблар дарвозасини 38 марта ишғол этган эди.
Маълумот учун, «Ковентри Сити» ҳозирда 28 очко билан Чемпионшип турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист