locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ковентри» Опендaни ўз сафига қўшиб олмоқчи

26 ёшли белгиялик футболчи Италия клубини трансферидан бир йил ўтиб тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ковентри» Опендaни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасига чиққан “Ковентри” АПЛ старти олдидан таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, клуб ижара асосида Туриннинг “Ювентус” клубида тўп сураётган Белгия терма жамоаси ҳужумчиси Луа Опендaни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манба маълумотларига кўра, “Ковентри” вакиллари унинг Туриндаги ҳолатига ойдинлик киритиш учун футболчи билан боғланган. Хабар қилинишича, инглиз клубида футболчи билан сотиб олиш имконияти ёки мажбурияти билан ижара шартномасини тузиш имконияти бор. Лемпард Опендaни юқори баҳолайди ва уни сотиб олишдан манфаатдор.

26 ёшли белгиялик футболчи Италия клубини трансферидан бир йил ўтиб тарк этиши мумкин.

Опенда “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган. Ўтган ёзда туринликлар ҳужумчини “Лейпциг”дан 42,75 миллион евро эвазига сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг