Ковачичга икки клуб қизиқиш билдирмоқда
Матеонинг "шаҳарликлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty images
Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич қишда жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 31 ёшли ярим ҳимоячининг трансферига Премьер-лиганинг икки вакили – “Вест Хэм” ва “Астон Вилла” жамоалари қизиқиш билдирмоқда
Матеонинг "шаҳарликлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Сити" сафини тўлдирганди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор нархи 20 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист