locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Котрина Кулбите: Мьянмар кучли рақиб бўлиб, ФИФА рейтингида биздан бир поғона юқорида эди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Мьянмар устидан қозонилган ғалабадан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Котрина Кулбите: Мьянмар кучли рақиб бўлиб, ФИФА рейтингида биздан бир поғона юқорида эди
photo: Ayollar futboli

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите Мьянмар устидан қозонилган 0:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Ушбу турнир ноябрь ойида бўлиб ўтадиган йирик мусобақалар — Осиё ўйинлари ва қитъалараро Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига тайёргарлигимизнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Таркибга U20 миллий терма жамоасининг бир неча футболчиларини жалб қилдик. Бу уларга катталар терма жамоаси сафида халқаро тажриба тўплаш ва ўз салоҳиятини намоён этиш имконини беради. Шунингдек, ушбу турнир айрим футболчилар учун миллий терма жамоа сафидаги илк учрашувларини ўтказиш имкониятини яратмоқда.

Мьянмар кучли рақиб бўлиб, ФИФА рейтингида биздан бир поғона юқорида эди. Бундай жамоага қарши ўйин имкониятларимизни синовдан ўтказиш, кучли ва заиф томонларимизни аниқлаш ҳамда олдинда турган муҳим баҳсларга қай даражада тайёр эканимизни баҳолаш учун яхши мезон бўлди", — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг