locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Котрина Кулбите: “Гуруҳда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Котрина Кулбите: “Гуруҳда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ”
ФОТО: UzbekistanFA

2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичининг “F” гуруҳи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите ҳам иштирок этди.

- Барчани кўриб турганимдан хурсандман. Нафақат турнирга тайёргарлик, балки, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасидаги 6 ойлик фаолиятим аъло даражада ўтди, дейишим мумкин. Бу давр мобайнида жамоада ижобий муҳит шаклланди, кайфият ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати юқори даражада. Мунтазам ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Гуруҳдаги жамоалар ҳақида:

- Рақиб жамоаларнинг ўйинларини чуқур таҳлил қилдик. Бироқ барчаси майдонда, ўзаро ўйинда ҳал бўлади. Шу боис ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз талаб этилади. Непал терма жамоасига бир ой аввал янги мураббий тайинланган бўлса-да, таркибда легионер футболчилар мавжуд. Шри-Ланка ва Лаос ҳам кучсиз жамоалар эмас. Бироқ биз ўз ўйин услубимизга таянадиган бўлиб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг