locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Коринтианс» Мемфис Депай билан шартномани узайтирмайди

Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил 31 июлда якунланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Коринтианс» Мемфис Депай билан шартномани узайтирмайди
ФОТО: Getty images

«Коринтианс» 32 ёшли ҳужумчи Мемфис Депай билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бразилия клуби бу қарорни расмий равишда эълон қилди.

«Коринтианс»нинг баёнотида таъкидланишича, қарор фақат клубнинг молиявий ҳолати билан боғлиқ. Раҳбарият мавжуд ресурслардан фойдаланишда қатъий мувозанат ва масъулиятни сақлаш зарурлигини қайд этган.

Депай «Коринтианс» сафида 2024 йил сентябридан буён тўп тепиб келаётган эди. У клуб таркибида барча мусобақаларда 79 та учрашув ўтказиб, 20 та гол ва 15 та голли узатма қайд этди.

Маълум бўлишича, футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил 31 июлда якунланган ва янги битим имзоланмаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг