locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Корейслар Осиё кубоги U17 финал ўйини ҳақида қизиқарли фикрларни билдиришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Ўзбекистон U17 терма жамоасининг иродали ғалабаси акс этган финал баҳсини Жанубий Корея давлатига тегишли бўлган youtube каналларидан бири ўз саҳифасига жойлади. Ушбу видео остида корейслар томонидан қолдирилган изоҳларни таржима қилдик:

Clauselen: "Иккинчи қизил карточкага диққат билан қарасангиз, саудиялик футболчи ўз оёғи устида қоқилиб кетди. Ўзбекистонлик футболчи қоидани бузмаган эди"

Youngsbk: "Ўзбекистоннинг ғалабасидан қаттиқ таассуротландим. Кўзимга ёш келди. Улар 11 кишига қарши 9 киши бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш учун яхши курашдилар. Хатто, майдондан четлатилган футболчиларнинг ҳам айби бирданига енгиллашди. Ўзбекистонни табриклайман.

Sharkchan3726: "10 киши қолиб, 11 кишини "калтаклаган" ҳолатлар камдан-кам содир бўлган, лекин бугун 9 киши 11 кишини "урган" ўйинни биринчи марта кўришим. Ўзбек футболчилари ажойиб.

Hugepeakpark: "Ўзбекни қўллаб-қувватладим. Уларинг майдондан четлатилган футболчига тасалли бераётганини кўриш жуда таъсирли эди"

Yongyong8713: "Саудия Арабистони ва Қатар каби давлатлар ҳакамларга илтифот қилиб футбол ўйнашади. Ҳакам қоидубузарлик, карточкалар ва қўшимча вақтларни белгилайди, лекин 9 киши қолган ўзбеклар ноҳақ ҳакамлар билан ҳам ғалабани нишонлайди. Улар ҳақиқий чемпионлардир"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг