locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конте собиқ жамоасини бошқаришни истамоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конте собиқ жамоасини бошқаришни истамоқда
Фото: Getty Images

“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунига етганидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb хабар берди.

Қайд этилишича, Конте “Наполи” раҳбариятидан норози ва жамоани тарк этишни режалаштирган. Унга “Ювентус” қизиқиш билдирмоқда. Мураббийнинг ўзи ҳам собиқ жамоасини яна бошқаришга қарши эмас.

Эътиборли жиҳати шуки, Антонио 2011-2014 йиллар оралиғида туринликларни 3 бор А Серия чемпионига айлантирган.

Маълумот учун, Неапол клуби А Серияда мавсум тугашига 3 та тур қолганида “Интер”ни 3 очкога ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг