locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конте «Наполи»ни тарк этишини эълон қилди

Мутахассис Неапол клубини 2024 йилдан буён бошқариб келаётган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конте «Наполи»ни тарк этишини эълон қилди
ФОТО: Getty images

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте яқинлашиб келаётган ёзда жамоани тарк этишини маълум қилди. Мутахассис Неапол клубини 2024 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

«Менинг “Наполи”даги даврим якунига етиб бормоқда. Мухлислар мени тушунишади. Президентга ҳамма нарса учун миннатдорлик билдираман. Афсуски, жамоани бирлаштира олмадим. Атмосферани бузадиган инсонлар бор…» — дея унинг сўзларини журналист Николо Скира ижтимоий тармоқда келтирди.

Конте бошчилигида «Наполи» Италия чемпиони бўлган ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. 2025/2026 мавсуми якунига кўра жамоа Серия Ада 76 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакат чемпиони эса 87 очко билан «Интер» бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг