locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конте «Наполи»ни тарк этди

Неапол клуби Конте қўл остида барча мусобақаларда 91 та ўйин ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Конте «Наполи»ни тарк этди
ФОТО: Getty images

Италиялик мураббий Антонио Контe “Наполи” жамоасини тарк этди. Бу ҳақда неаполликлар матбуот хизмати X ижтимоий тармоғи орқали хабар берди.

Конте жамоани 2024 йил ёзидан бери бошқариб келаётган эди. У “Наполи”даги илк мавсумидаёқ жамоани Италия А Серияси чемпионлигига олиб чиққан. 2025/2026 мавсумида эса Конте шогирдлари турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

Жами ҳисобда Неапол клуби Конте қўл остида барча мусобақаларда 91 та ўйин ўтказди. Уларда жамоа 54 та ғалаба қозонди, 19 бор дуранг ўйнади ва 18 марта мағлуб бўлди.

Келаси мавсумда неаполликлар Чемпионлар лигаси ҳамда Италия Суперкубогида иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг