Конте «Наполи»ни тарк этади — Ди Марцио
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, “Наполи” мураббийлар штабида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда.
Манбага кўра, клуб ва амалдаги бош мураббий Антонио Конте ўртасида ўзаро келишув асосида муддатидан аввал хайрлашиш эҳтимоли тобора ошмоқда.
Неаполликлар учун асосий номзод сифатида Маурицио Сарри кўрилмоқда. Хабарларга қараганда, томонлар ўртасида дастлабки алоқалар аллақачон ўрнатилган ва клуб раҳбарияти мутахассиснинг Неаполга қайтишига оптимистик қарамоқда.
Антонио Конте эса жамоани тарк этган тақдирда Италия миллий терма жамоаси бош мураббийлиги вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Шу билан бирга, Сарри “Аталанта” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бергамоликлар раҳбарияти ва спорт директори томонидан фаол ҳаракатлар бўлмаса, Саррининг “Наполи”га қайтиши энг устувор сценарий бўлиб қолмоқда.