locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конте «МЮ»ни бошқариш учун ўз шартини маълум қилди

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конте «МЮ»ни бошқариш учун ўз шартини маълум қилди
Фото Getty Images

Италиялик мураббий Антонио Конте вакиллари «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти билан алоқаларни қайта тиклади. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Маълум қилинишича, Конте «қизил иблислар» сафида зудлик билан иш бошлашга тайёр. У ўтган мавсум якунида «Наполи»ни тарк этганидан буён ишсиз қолмоқда.

Қайд этилишича, мутахассис мавсум ўртасида ҳам иш бошлашга рози. Конте сўнгги интервюсида катта тарихга эга ва аввалги даражасига қайтишни истаган клубни бошқаришга тайёрлигини билдирган эди.

Бироқ италиялик мураббий тайинланган тақдирда, қишки трансфер ойнасида жамоани уч нафар янги футболчи билан кучайтиришни талаб қилади.

Маълумот ўрнида, «қизил иблислар» бу мавсум АПЛнинг 6 та учрашувида атиги 6 очко жамғарди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг