Конте мураббийлик фаолиятидаги 10-совринини қўлга киритди
Антонионинг Неапол клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
Италиялик мутахассис “Наполи” билан Италия суперкубогида ғалаба қозонди.
Финалда неаполликлар “Болонья”ни 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки гол Давид Нерес ҳисобига ёзилди.
2024/2025 йилги мавсумда Конте клуб билан биргаликда А Серия чемпионига айланган эди. Бунга қадар Антонио миллий чемпионатларда “Ювентус” билан уч марта (2012–2014), “Челси” билан бир марта (2017) ва “Интер” билан бир марта (2021) ғалаба қозонган.
Шунингдек, Конте “зебралар” билан Италия суперкубогини икки марта, “Челси” билан бир маротаба Англия кубогида ҳам муваффақият қозонган.
Антонионинг Неапол клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист