locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конте: «Аргентина — жаҳон чемпионатидаги энг жипс жамоа»

Аргентина мундиалнинг финалига йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Конте: «Аргентина — жаҳон чемпионатидаги энг жипс жамоа»
ФОТО: Getty images

«Наполи», «Интер» ва «Ювентус» каби клубларни бошқарган таниқли мураббий Антонио Конте 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасининг ўйинига юқори баҳо берди.

Ярим финалда Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мундиал финалига йўл олди.

Аргентина ҳақида қандай фикрдасиз?

– «Аргентина — жуда кучли жамоа. Менимча, ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этаётган терма жамоалар орасида уларнинг ғалабага бўлган иштиёқи энг кучлиси.

Лионель Скалони шакллантирган жамоа жуда аҳил. У Лионель Мессига содиқ бўлган, жамоа манфаатини ва Леога бўлган ҳурматини шахсий амбицияларидан устун қўядиган футболчиларни танлади. Бу жамоа нафақат футбол жиҳатидан, балки инсоний фазилатлари билан ҳам ажралиб туради.

Улар орасида ҳайратланарли даражадаги бирдамлик ва ўзаро уйғунлик яратилган», — деди Конте. Унинг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг