Консейсау «Марсел» бош мураббийига айланиши мумкин
Португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау фаолиятини Франциянинг «Марсел» клубида давом эттириши мумкин. Footmercato нашрининг хабар беришича, ҳозирда Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» жамоасини бошқариб турган мураббий провансалликлар қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Клуб раҳбарияти «Ренн» устози Ҳабиб Бейни бош мураббийлик учун асосий номзод деб ҳисобламоқда, бироқ Консейсау варианти ҳам уларни ўзига жалб қилмоқда. Ҳозирча «Марсел» ва португалиялик мутахассис ўртасида ҳамкорлик бўйича расмий алоқалар ўрнатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Марсел» Роберто Де Зербини истеъфога чиқарганди.
Маълумот учун, Сержиу Консейсау мураббийлик фаолияти давомида «Порту» ва «Милан» каби номдор клубларда ишлаган. Унинг ҳисобига уч карра Португалия чемпионлиги, тўрт марта мамлакат кубоги ва уч бор Суперкубок ғолиблиги мавжуд. Шунингдек, мутахассис Португалия лига кубоги ва Италия Суперкубогига ҳам эга чиққан.