locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Консейсау: \"Финалда омадимиз келмади\"

Консейсау: "Финалда омадимиз келмади"
Фото: Getty Images

“Милан” бош мураббийи Сержиу Консейсау Италия кубоги финалида “Болонья”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин шиддатли кечди, иккинчи бўлимда кўпроқ иш қилишимиз мумкин эди. Айниқса, "Болонья"нинг голидан кейин, аммо омадимиз келмади.

Рақибни мақташим керак, улар яхши ўйнашди. Ҳакамликни муҳокама қилишни истамайман, чунки дарҳол баҳона қидираётганим ҳақида гап-сўзлар бошланади.

Биз кўпроқ иш қилишимиз мумкин эди, мухлисларга ачинаман. Улар ғалабага муносиб эди", дея Консейсаунинг сўзларини келтиради Football Italia.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг