Конор Галлахер «Тоттенхэм»да тиббий кўрикдан ўтди
Англиялик яримҳимоячи «Атлетико»ни тарк этишга яқин турибди.
ФОТО: Getty Images
Яримҳимоячи Конор Галлахер Испаниянинг «Атлетико» клубидан Англиянинг «Тоттенхэм» жамоасига ўтишни якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Конор Галлахер “Тоттенхэм”да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 5,5 йиллик шартнома имзолайди», — деб ёзди Жейкобс.
Аввалроқ «Тоттенхэм» футболчи учун 40 млн евро миқдорида тўлиқ трансфер суммасини тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Испания Примерасида 25 ёшли Конор Галлахер 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Шунингдек, англиялик футболчи Чемпионлар лигасида 6 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол муаллифи бўлган.
Насрулло Каримов
Журналист