locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Конор Галлахер «Тоттенҳэм»да ўзига янги рақам танлади

Бунгача футболчи 22-рақамда тўп суриб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби марказий ярим ҳимоячиси Конор Галлахер янги 2026/2027 йилги мавсумолди ўзининг ўйин рақамини расман ўзгартирди. Янги мавсумдан бошлаб англиялик хавбек 8-рақам остида ҳаракат қилади. Футболчи 2026 йилнинг январ ойида Мадриднинг «Атлетико» клубидан трансфер қилинганидан бери жамоада 22-рақамда тўп суриб келаётган эди.

«Саккизинчи рақамни олиш мен учун улкан шараф. Фаолиятим давомида клуб миқёсида ҳали бирор марта ҳам бу рақам остида ўйнамаган эдим, шу боис жуда ҳайжондаман — бу доимо менинг севимли рақамим бўлиб келган. Болалигимда мен ёқтирган кўплаб футболчилар айнан саккизинчида тўп суришган. Шундай фантастик клуб сафида ушбу жерсида майдонга тушадиган лаҳзани интиқлик билан кутяпман. Умид қиламанки, янги мавсум муваффақиятли ўтиб, мухлисларимизни ғурурлантира оламиз», — дея Галлахернинг сўзларини «Тоттенҳэм» матбуот хизмати келтирмоқда.

Лондон клубида 8-рақамли либос шу ёзда ярим ҳимоячи Ив Биссума жамоадан кетганидан сўнг бўшаб қолган эди. «Шпорлар» матбуот хизматининг қўшимча қилишича, 2026/2027 йилги мавсум учун Галлахернинг фамилияси ва эски 22-рақами туширилган янги либосларга буюртма бериб улгурган мухлислларга, автоматик равишда янгиланган 8-рақамли жерсилар етказиб берилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг