Конор Галлахер «Атлетико»дан «Тоттенхэм»га ўтишга рози бўлди — Фабрицио Романо
Мадриднинг «Атлетико» клуби яримҳимоячиси Конор Галлахер яқин вақт ичида Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоасига ўтади. Футболчи клуб раҳбариятини инглиз жамоасига қўшилиш борасидаги қарори ҳақида хабардор қилган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, «Тоттенхэм» Галлахерни тўлиқ трансфер асосида сотиб олиш учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Шу орқали лондонликлар футболчи учун даъвогар бўлган «Астон Вилла»ни ортда қолдирди.
Қайд этилишича, 12 январ куни «Астон Вилла» Галлахер трансфери бўйича «Атлетико» билан келишувга эришган, бироқ футболчининг ўзи бирмингемликлар сафига ўтишга якуний розилик бермагани сабабли музокаралар тўхтатилган.
Ҳозирда Конор Галлахернинг Transfermarkt порталидаги трансфер баҳоси 35 миллион евросини ташкил этади.